Бахтиёр Қудратуллаевга қўйилаётган айбловларга аниқлик киритилди
Унинг қилмишида одам ўлими билан тугаган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти мавжуд бўлмаган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
28 май куни Kun.uz’да «Бахти Ташкентский»га оид жиноий иш судда кўрилмоқда сарлавҳали хабар эълон қилинганди.
Хабарда Бахтиёр Қудратуллаев қилмишида Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми г-банди мавжудлигини ёзиб, уни хатолик туфайли “Одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш” деб талқин қилинган.
Аслида Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми г-банди уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб қасддан баданга оғир шикаст етказишни назарда тутади.
Шу муносабат билан сайтнинг аввалги хабарига тегишли тузатиш киритилди.
Мавзуга оид

11:53
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

19:28 / 06.03.2025
Суд фаолиятига аралашганлар учун жавобгарлик қаттиқ бўлади

10:12 / 28.02.2025
Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади

20:44 / 27.02.2025