Сўм долларга нисбатан кетма-кет бешинчи кун мустаҳкамланди
Валюта биржасида ўтган бешта сессияда долларнинг сўмга нисбати қарийб 84 сўмга арзонлашди.

Фото: Kun.uz
24 майдан 29 майга қадар валюта биржасида ўтган бешта сессияда долларнинг сўмга нисбати қарийб 84 сўм, 12 640,87 сўмгача арзонлашди. Охирги марта бундай ҳолат 2022 йилнинг декабр ойида кузатилган эди.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг тушунтиришича, бу ўтган ҳафта жойлаштирилган суверен облигациялардан келган тушумнинг валюта биржасида сотилиши ҳисобига юз беряпти.
«Бу сафар ҳам сўмнинг вақтинча мустаҳкамланиши ўтган ҳафта жойлаштирилган суверен облигациялардан (600 млн доллар ва 600 млн евро) валюта биржасига чиқариб сотиш ҳисобидан юз берган бўлиши мумкин. Биржадаги савдолар ҳажмидан келиб чиқилса, шу ҳафта охиригача сўмнинг мустаҳкамланиши давом этиши эҳтимоли йўқ эмас. Май ойида ушбу транзакциялар рўй бергани Марказий банк интервенциялари камроқ амалга оширилишига ва олтин-валюта захираларининг олтин нархи омилисиз ҳам вақтинча кўпайишига омил бўлиши мумкин», дея ёзди иқтисодчи.
Мавзуга оид

10:09 / 11.03.2025
195 минг қалбаки долларнинг муомалага киритилиши олди олинди

16:55 / 20.02.2025
Ўзбекистон 2025 йилда 43 млрд доллар инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда

20:50 / 26.01.2025
АҚШ долларнинг баъзи банкнотлари дизайнини ўзгартиради

11:05 / 21.01.2025