Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024 йилда Россиянинг 5 миллиард доллар инвестицияси ўзлаштирилиши кутилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёевга 10 май куни хорижий шериклар билан инвестициявий ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар ижросининг бориши ва келгуси режалар юзасидан ҳисобот берилди.

Тадбирда Россия, Хитой, Қатар, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлар билан биргаликда амалга оширилаётган кооперация лойиҳалари ва инвестиция дастурларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қайд қилинишича, 2023 йил якунида Россия билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб 10 миллиард долларга етди. Ушбу кўрсаткични 2030 йилга қадар икки баробарга кўпайтириш мақсад қилинган.
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. 2023 йилда 700 дан зиёд янги корхона ташкил этилди. Ўтган йили Россиянинг 3 миллиард долларга яқин инвестициялари ўзлаштирилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 5 миллиард доллар бўлиши кутилмоқда.
2-3 май куни дунёнинг 93 та мамлакатидан 2,5 минг меҳмон иштирокида Тошкент халқаро инвестиция форумида хорижий ҳамкорлар билан имзоланган инвестиция ва савдо битимларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Унда барча босқичлар, муддатлар ва масъуллар аниқ белгиланди. Шунингдек, форумда ҳамда Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида хорижий инвесторлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббусларни жорий қилиш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилган.
Давлат раҳбари ҳисоботни тинглаб, «йўл хариталари»нинг барча бандлари ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш, инвесторлар билан доимий мулоқот қилиб, улар учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган масалаларни тизимли ҳал этиб боришни топширди.
Мутасаддиларга тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарликни ҳозирдан бошлаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида истиқболли лойиҳалар тўпламини шакллантириш вазифаси қўйилди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

19:58 / 07.07.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот билан танишди

17:51 / 07.07.2025
Президентга Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот берилди

15:47 / 07.07.2025