Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев ҳузурида Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғлайдиган янги транспорт йўлакларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда қурилиш ва модернизация лойиҳалари муҳокама қилинди. Аввало, транспорт-логистика салоҳиятини янада кенгайтириш ва ундан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди. Тадбиркорларга қулайликларни ва экспорт имкониятларини ошириш учун транспорт йўлакларини изчил диверсификация қилиш зарурлиги таъкидланди.
«Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида трансминтақавий алоқаларнинг муҳим таркибий қисми бўладиган «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини қуриш бўйича амалий ишлар кўриб чиқилди.
Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғлайдиган янги транспорт йўлакларини яратишга доир жараёнлар бўйича ахборот берилди.
Давлат раҳбари шу билан бирга авиация инфратузилмасини ривожлантириб, аэропортларни халқаро транзит хабига айлантириш, замонавий автомобил йўллари қуриш ва таъмирлаш бўйича топшириқлар берди.
Мавзуга оид

13:17 / 10.03.2025
Ўзбекистонда йўл белгиларини қўллашда Беларус тажрибаси татбиқ этилиши мумкин

12:40 / 04.03.2025
Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий транспорт хизмати йўлга қўйилади

10:36 / 03.02.2025
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бош мутахассиси 80 минг доллар билан ушланди

12:15 / 02.02.2025