Тошкентда қум-шағал қазиб олаётган 9 кишига 230 млн сўм жарима белгиланди
Тошкент шаҳрида қум-шағал қазиб олаётган 9 нафар фуқаро 230 миллион сўм тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги назорат инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИБ ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Мазкур рейд тадбири президентнинг “Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 14-сонли фармони ижроси юзасидан амалга оширилди.
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, “Жарбоши” МФЙ, Чирчиқ дарёсида олиб борилган рейд давомида бир гуруҳ фуқаролар томонидан ноқонуний равишда экскаватор ва юк машиналаридан фойдаланган ҳолда қум-шағал хомашёси қазиб олинаётгани аниқланди. Натижада табиатга 139 миллион сўм зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан 9 та шахсга нисбатан МЖтКнинг 70-1-моддаси 1-қисмига асосан 91 миллион сўм жарима белгиланди. Ҳуқуқбузарлар жами 230 миллион сўм тўлайдиган бўлди. Техника воситалари вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.
Мавзуга оид

09:13 / 14.02.2025
Бекободда табиатга 100 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

10:25 / 13.02.2025
Тошкент вилоятида табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олганлар ушланди

07:55 / 18.05.2024
Қум қазиб олиб, давлатга 357 млн сўм зарар етказган фуқаро ушланди

13:47 / 30.04.2024