Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Cobalt 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборди
Ҳайдовчи катта тезликда ҳаракатланган. ЙТҲ оқибатида қиз шифохонага ётқизилган.

Фото: Видеодан кадр
29 апрел куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳрида Cobalt вояга етмаган қизни уриб юборди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, шаҳарнинг Ўзбекистон кўчасида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 8-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб, шифохонага даволаниш учун ётқизилган.
Воқеа жойида олинган видеода бошқа бир гуруҳ ўқувчилар ҳам ўтиш учун йўл бўшашини кутиб турганини кўриш мумкин, йўл ёқасида «Болалар» белгиси ўрнатилган, аммо пиёдалар ўтиш жойи ва светофор мавжуд эмас. Қиз қатновни кузатган ҳолда йўлнинг ўртасигача келади, аммо катта тезликда келган Cobalt уни уриб юборади.
Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Бундан олдинроқ Янги Наманган туманида 17 ёшли ўқувчи бошқарувида бўлган Lacetti йўл четидаги талабаларни уриб юборгани, ЙТҲ оқибатида улардан бири шифохонада вафот этгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Молдова ва яна етти давлатга божлар жорий қилмоқда
Жаҳон | 10:39
-
Россия Киевга дронлар ва баллистик ракеталар билан ҳужум қилди
Жаҳон | 10:20
-
Андижон ва Сурхондарёда cолиқ бошқармалари бош инспекторлари ушланди
Жамият | 10:16
-
Ўзбекистоннинг Кореядаги туризм бренди элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 09:56
Мавзуга оид

13:24 / 28.11.2024
“Самарқандни одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, ҳозир машина-шаҳарга айланган” — Турдимов

21:39 / 27.11.2024
Самарқандда трамвайнинг 3-йўналиши очилиши мумкин

11:25 / 29.09.2024
Самарқандда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

11:14 / 24.09.2024