Фермерлар зарбалар вақтида ҳам ишни давом эттирмоқда, шарқий фронтда вазият кескинлашмоқда. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 780-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский шарқий фронтдаги вазият анча кескинлашганини маълум қилди.
- Германия Украинага қўшимча Patriot зенит-ракета комплексларини етказиб беради.
- Украина қуролли кучлари Луганскдаги машинасозлик заводига ракета зарбаси йўллади. Тўққиз киши яраланган.
- Россия қўшини эгаллаб олган Запорижжя АЭСда барча 6 та реактор фаолияти тўхтатилган. «Бу борадаги ишлар меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида мунтазам равишда олиб борилади. Хавфсиз фойдаланиш чегаралари ва шартларини бузиш ҳолатлари қайд этилмади», — деб хабар берган Росатом.
- Оккупация остидаги Токмак шаҳрида Украина қуролли кучлари зарбаси оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, деб хабар берган ҳудуднинг Россия томонидан тайинланган маъмурияти.
- Украина хавафсизлик хизмати Херсон области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олександр Прокудиннинг ҳаётига суиқасднинг олдини олди.
- Москвада Украина хавфсизлик хизмати собиқ ходими, бир неча йиллардан бери Москвада яшаб келаётган Василий Прозоровга тегишли бўлган машина портлатилди. Унинг ўзи жароҳат олган.
- DeepState манбаси хабар беришича, Россия қўшини Бахмут яқинидаги Богдановка қишлоғини эгаллаган. Украина мудофаа вазирлиги буни рад этган.
- АҚШ Россияга алоқадор алюминий, мис ва никел импортини тақиқлади.
Кун кадри. Бедарак йўқолган аскарларнинг қариндошлари ўтказган акция

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Запорижжяда фермер даласига тушган ракета думи
Запорижжядан жанубда, Украина қуролли кучлари ва Россия қўшини ўртасида 2023 йил ёзида шиддатли жанглар кечган Лобкове қишлоғидан 13 километр масофадаги Новояковлевка қишлоғида 49 ёшли фермер «Смерч» баравар ўт очиш реактив тизимидан отилган ракета қолдиғини топди. Катта эҳтимол билан кассетали ўқ-дорига эга бўлган ракета ҳавода парчаланиб кетган. Унинг думи дала майдонига тушган. Фермернинг айтишича, ҳудуд вақти-вақти билан ўққа тутиб турилганига қарамай, унинг тракторчилари ишни давом эттирмоқда.

Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Олдинги чизиққа юборилаётган украин аскарлари

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA




Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA


Украин аскарларининг Креминна яқинидаги позициялари
Луҳанск области шимолидаги Креминна шаҳридан ғарбдаги қарағайзорлардан иборат Серебрянский ўрмон хўжалигидаги жанглар 2022 йил кузидан буён давом этиб келмоқда. Россия қўшини 2023 йил октябрига қадар улкан ўрмонзорни эгаллаб олишга ҳаракат қилганди, аммо кейин қўшинларни у ердан олиб, Авдийивкани штурм қилишга юборди. Шундан буён ўрмонзор нисбатан тинч ҳудудга айланган. Аммо ҳали ҳам бу ердаги украин мудофаачилари артиллерия зарбалари ва дронлар ҳужумига йўлиқмоқда.

Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp / Vida Press

Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp / Vida Press

Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp / Vida Press

Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp / Vida Press

Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp / Vida Press

Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp / Vida Press

Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp / Vida Press
Киев метросидаги бекат номи ўзгартирилиши
Киевда кўчалар, майдонлар ва метро бекатларини қайта номлаш ишлари давом этмоқда. «Лев Толстой майдони» бекати номи «Украин қаҳрамонлари майдони» деб ўзгартирилди.

Миколайивкадаги вайронгарчиликлар

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

21:33
Полшада Ўзбекистон фуқароларининг ички аъзоларини сотиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди.

20:30
Путин музокараларда ён бериш ниятида эмас — ғарб махсус хизматлари

19:47
Трампнинг тинчликка интилиши — АҚШ заифлигининг тан олиниши. Эксперт Америка президенти ташқи сиёсати ҳақида

14:25