Тоғ тошларини ноқонуний талон-торож қилганларга чора кўрилди
Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига БҲМнинг 10 баравари - 3 млн 400 минг сўмдан жарима қўлланди.

Фото: Экология бошқармаси
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Китоб туман бўлими томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида «Башир» МФЙ Бодомзор қишлоғи ҳудудида бир гуруҳ фуқаролар томонидан тоғ тошлари техника воситалари ёрдамида талон-торож қилингани аниқланди.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига БҲМнинг 10 баравари - 3 млн 400 минг сўмдан жарима қўлланди.
Мавзуга оид

15:52 / 27.02.2025
Хитой тоғларида адашган сайёҳ тиш пастаси туфайли омон қолди

10:55 / 10.01.2025
Тоғли ҳудудларда туризм мажмуаларини ташкил этишга 500 млн доллар инвестиция жалб қилинади

09:35 / 24.12.2024
Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган 5 киши қутқарилди

11:56 / 06.11.2024