Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «Крокус»даги терактни қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
У террорчилик ҳаракатини оммавий оқлаганликда айбланмоқда.

Фото: Максим Шипенков/EPA/ТАСС
Россиянинг Олтой ўлкаси, Рубцовск шаҳри суди ушбу шаҳарда яшовчи Ўзбекистон фуқаросига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида қарор чиқарди.
Қайд қилинишича, 1993 йилда туғилган йигит 24 март куни Рубцовск шаҳридаги дўконда «Крокус Сити Холл» биносида содир этилган террорчилик ҳаракатини очиқчасига оқлаган.
Шундан сўнг, Россия Жиноят-процессуал кодексининг 91-92-моддаларига асосан ҳибсга олинган. 28 март куни унга нисбатан «Террорчилик ҳаракатини оммавий оқлаганлик» моддаси бўйича айблов эълон қилинган.
Суд, айбланувчининг Россия жамоат хавфсизлигига қарши ўртача оғирликдаги жиноятни содир этгани, хорижий давлат фуқароси экани, Россия ҳудудида рўйхатган ўтмагани, доимий яшаш жойи ва қонуний даромад манбаига эга эмаслигини ҳисобга олиб, 2024 йил 26 майга қадар (2 ой муддатга) қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаган.
Қарор қонуний кучга кирмаган, айбланувчи шикоят бериши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
-
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
-
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
-
Уйда ўтириб ҳам пул топиш мумкин: имкониятлар кўп, фақат хоҳиш керак
Жамият | 11:09
Мавзуга оид

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

14:57 / 19.07.2025
Россия рэп ижрочи Face'ни қидирувга берди

12:41 / 19.07.2025
Россия Адлия вазирлиги Activatica порталини «чет эл агентлари» рўйхатига киритди

11:44 / 19.07.2025