Ўзбекистон | 12:16 / 27.03.2024
3625
1 дақиқада ўқилади

Рациядан рухсатномасиз фойдаланган фуқарога нисбатан маъмурий чора кўрилди 

Фарғонада радиоэлектрон воситалардан тегишли рухсатнома расмийлаштирмасдан фойдаланаётган шахсга чора кўрилди.

Фото: Getty Images

«Ўзкомназорат» инспекцияси Фарғона вилоят ҳудудий шуъбаси, вилоят Электромагнит мослашув хизмати ва Ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида Қўштепа туманида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди.

Тезкор тадбирлар давомида Қўштепа тумани «Қумтепа» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро И.И. томонидан 3 дона BAOFENG BF-888С русумли радиоэлектрон воситалардан белгиланган тартибда рухсатнома олмасдан фойдаланилгани аниқланди.

Фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмаларни лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш) ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини, радиоайирбошлаш ва радиочастоталардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, радионурланишнинг техник регламентлари ёки давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талаблари бузилган.

Бунинг натижасида, «Ўзкомназорат» инспекцияси Фарғона вилоят ҳудудий шуъбаси томонидан фуқаро И.И.га нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 152-моддаси 1-қисмидаги талабларни бузгани сабабли маъмурий чора кўрилди.

Мавзуга оид