Ўзганинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган шахслар ушланди
Ўзганинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган "уддабуронлар" қўлга олинди.

Фото: Sputnik / Vladimir Pesnya
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи 20 ёшли Ю.О. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 2 525 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Шўрчи туманида яшовчилар 18 ёшли М.Б. ҳамда 24 ёшли Э.М. содир этгани аниқланди.
Унга кўра, М.Б. ва Э.М. жабрланувчи Ю.Ога СМС-хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва 2 525 000 сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Б. ва Э.М.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Мавзуга оид

18:30 / 28.10.2024
Марказий Банк зарарли илова юбораётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирди

07:21 / 27.06.2024
Ўзганинг банк мобил иловасига уланиб, пулларни ечиб олган шахс ушланди

16:50 / 13.04.2024
“Бизни ухлатиб кетишдими, тушунмаяпман” — Smartbolla’га 4200 доллар тиккан инвестор

15:51 / 16.02.2024