Тошкентда Captiva ва Lacetti тўқнашиши оқибатида 3 киши жароҳат олди
Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчасида Captiva ва Lacetti тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: Видеодан кадр
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида Captiva ва Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Жорий йилнинг 21 март куни соат 22:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчасида Captiva ва Lacetti русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида Lacetti русумли автомашинанинг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.
Қайд этилишича, улар ҳозирда шифокорлар назоратида.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

11:42 / 27.12.2024
Мирзо Улуғбек туманида Nexia-3 ва Captiva тўқнашди

17:12 / 07.12.2024
Тошкентда яна “снос” масаласи: одамлар ваъда қилинган уйларни ололмаяпти

16:56 / 25.09.2024
Баҳодир Ғойибназаров ҳокимликка қайтди

17:08 / 30.08.2024