Фото: Туркистон силовсини Чотқол қўриқхонаси кузатув фотоқопқонига муҳрланди

Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган кузатув фотоқопқонига Туркистон силовсини муҳрланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги хабар берди.
Туркистон силовсини Ўзбекистон Қизил китобига заиф, камайиб бораётган, мозаик тарзда тарқалган кичик тур сифатида киритилган. Ғарбий Тян-Шан ва Помир-Олой ҳудудларида тарқалган. Баргли ва арча ўрмонларида яшайди. Ҳисор тоғ тизмасида 150 га яқин, Кўҳитанг тизмасида 20-25 та, Ғарбий Тян-Шанда 100 га яқин, Туркистон тизмасида 300 га яқин силовсин яшайди.
Мавзуга оид

13:52 / 02.03.2025
Фарғонада Қизил китобга киритилган қушни ноқонуний сақлаб келган фуқаро ушланди

21:13 / 31.10.2024
Типратикан йўқолиб кетиш арафасидаги тур сифатида Қизил китобга киритилди

13:08 / 05.09.2024
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан фойдаланиш тартибига ўзгартириш киритилди

12:14 / 03.07.2024