Келаси ҳафта ўзбекистонликларни узун дам олиш кунлари кутмоқда
Наврўз байрамида иш ҳафтаси давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олади.

Фото: Kun.uz
2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун 22 март, жума куни ва олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 23 март, шанба — қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.
Ўзбекистонликлар Наврўз байрами муносабати билан қуйидаги 4 кун дам олади:
- 21 март — пайшанба (Наврўз байрами);
- 22 март — жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
- 23 март — шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
- 24 март — якшанба (одатий дам олиш куни).
Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Мавзуга оид

16:00 / 03.03.2025
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

17:09 / 22.02.2025
Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш тўғрисида президент қарори имзоланди

11:40 / 27.12.2024
Дам олиш кунлари Тошкент метросининг иш тартиби маълум қилинди

12:15 / 06.12.2024