Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алимент тўламагани учун қидирувдаги янгийўллик ота уйининг болохонасида яширинган жойидан ушланди
У бир нафар фарзанди учун 2 йиллик алимент пулларини тўламаган, умумий қарздорлик 30 млн сўмдан ошган.

Фото: МИБ ахборот хизмати
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида фарзанди таъминоти учун алимент тўламаган ҳамда икки йил олдин қидирувга берилган ота топилди. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, МИБнинг Тошкент вилояти бошқармаси тезкор қидирув шуъбаси томонидан Янгийўл туманида алимент қарзларини қасддан тўламай қочиб юрган қарздор шахсларни қидириб топиш бўйича навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган. Унда 2022 йилдан бери қидирувда бўлган, 1 нафар фарзанди учун алиментдан 30 млн сўм қарзи бор фуқаро Х.А. ўз ҳовлисининг болохонасидан топилган.
Қарздор ота шу заҳоти тегишли тартибда ушланиб, далолатнома тузилган. Туман бўлими давлат ижрочиси эса алимент тўлаш мажбуриятини қасддан бажармаган қарздор шахсга нисбатан қонун доирасида чора кўриш масадида унинг ишини судга чиқарган.
Таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган вақтида алиментдан қарздор бўлган 392 нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилиниб, шундан 235 нафари топилган.
Олдинроқ Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида алиментдан қарздорлиги учун икки йил олдин қидирувга берилган ота уйининг ертўласидан топилганди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп ваъда қилган Patriot тизимларидан биринчиси Украинага етиб келди
Жаҳон | 19:40
-
«Йўқ, бу бино беш йил аввал қурилган» — АҚШ Марказий банки раҳбари Трампни «тузатди»
Жаҳон | 19:39
-
Касб эгаллаш учун интернет орқали бепул видеодарслар йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 19:31
-
“КАМАЗ” савдодаги пасайиш сабаб 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда
Бизнес | 19:23
Мавзуга оид

11:29 / 19.07.2025
Ўзбекистонда 3500 нафар она фарзандларига алимент тўлаб келмоқда — МИБ

20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти

14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади

13:24 / 12.01.2025