Ўзбекистонда электр таъминотидаги чекловлар олиб ташланди
Ўзбекистонда ҳудудларига электр энергияси етказиб беришда 8 мартдан буён ҳеч қандай чекловлар қўлланилмаяпти.

Фото: Kun.uz
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтгани сабаб электр энергияси етказиб беришда 17 февралдан буён амалга киритиб келинган чекловлар бекор қилинди.
10 март куни электр станциялар орқали 238,9 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу режадагига нисбатан 4 фоизга кўп бўлиб, бунинг учун иссиқлик станцияларида 48,2 миллион кубометр табиий газ, 16,8 минг тонна кўмир ҳамда 4 минг тонна мазут ёқилган.
Туркманистондан 15,6 миллион киловатт /соат электр энергияси импорт қилинди. Истеъмолчиларга режага нисбатан 8 фоиз кўп электр энергияси, 9 фоиз кўп табиий газ етказиб берилди.
10 март куни 1 325 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали жами 13,41 млн кубометр табиий газ сотилди. Бу миқдор 7 март куни 14,91 млн кубометрни, 8 март куни 15,12 миллион кубометрни, 9 март куни эса 15 миллион 614 минг кубометрни ташкил қилди.
Автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали жами 270 минг тонна суюлтирилган газ етказилди. “Ўзбекнефтгаз” томонидан барча АЁҚШга 661 тонна автобензин етказиб берилди.
18 февралдан газ заправкалар фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилганди. 22 февралдан бу чекловлар маҳаллий ҳокимликлар билан келишилиб, режа-график асосида босқичма-босқич олина бошланди. 7 мартдан уларнинг фаолияти тўлиқ тикланди.
Мавзуга оид

09:40 / 06.03.2025
2,1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган корхона фош этилди

14:05 / 05.03.2025
Тошкент ва Андижонда 1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди

09:02 / 05.03.2025
Қарийб ярим млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

09:32 / 04.03.2025