Миллий гвардия органларига қўшимча ваколатлар берилиши режалаштирилмоқда
МГ органларига болани тарбиялаш ва таълим бериш бўйича мажбуриятни бажармаганликда, жамоат жойида тамаки ёки алкогол маҳсулотини истеъмол қилганликда, вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатга жалб қилганликда айбдорларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун зарур ваколатлар берилади.

Фото: Kun.uz
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Президентнинг “Вояга етмаганлар ўртасида қонунбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2 мингта штат бирлигидан иборат ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари (катта инспектор-психологлари) лавозимлари Миллий гвардия тузилмасига ўтказилди.
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248-1-моддасига болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганликда, жамоат жойларида тамаки ёки алкогол маҳсулотини истеъмол қилганликда, шунингдек вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганликда айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун Миллий гвардия органларига, шу жумладан Болалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ва бўлим бошлиқларига, туман (шаҳар)лар бўйича инспектор-психологларига зарур ваколатлар берилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда ҳамда шу муносабат билан мазкур ваколатлар ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларидан чиқарилмоқда.
Қонун Миллий гвардия органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Мавзуга оид

09:54 / 06.03.2025
Миллий гвардия тизимига ишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

11:10 / 12.02.2025
Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди

17:11 / 07.02.2025
Миллий гвардияга маъмурий жазо чорасини қўллаш ваколати берилди

13:24 / 06.02.2025