Фан-техника | 19:21 / 27.02.2024
38468
6 дақиқада ўқилади

Porsche билан ҳамкорликдаги 2699 евролик букламафон ва AIʼга интеграциялашган Magic 6 Pro — Honorʼдан янги гаджетлар

Honor технобренди МWC 2024 кўргазмаси доирасида сунъий интеллектни қўллаб-қувватловчи янги Honor Magic 6 Pro флагмани, Honor Magic BookPro 16 ноутбуки ва Honor Pad планшетини тақдим этди.

Фото: AP

“Биз сунъий интеллект даврига қадам қўяр эканмиз, Honor фойдаланувчиларнинг истак ва эҳтиёжларини қондириш учун мутлақо янги инновацияларни жорий этишга интилди. Биз инсон ва қурилма ўзаро таъсири чегараларини кенгайтирадиган янги Honor AI смартфонлари ва ноутбукининг глобал сотувга чиқарилишини эълон қилишдан хурсандмиз”, деди компания бош директори Жорж Чао.

Сунъий интеллект асосида ишловчи Honor Magic 6 Pro

Honor Magic 6 Pro экран хусусиятлари, суратга олиш сифати ва сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаши жиҳатдан инновацион қулайликларни тақдим этади. Смартфонга Android 14 операцион тизими асосида ишловчи MagicOS 8.0 дастурий таъминоти ўрнатилган. Бу сунъий интеллектдан фойдаланишни янада осонлаштиради.

Magic Capsule ва Magic Portal эса фойдаланувчиларга мослаштирилган ва интуитив даражада тушунарли интерфейс тақдим этади. Экран юқори қисмидаги билдиришнома баннерини босиш орқали параметрлар ойнаси кенгаяди ҳамда қўшимча маълумот ва керакли жойга тезкор кириш таклиф қилинади. Magic Portal’нинг сунъий интеллекти матнли хабарлардаги манзилларни тезда танийди ва қулай навигация учун фойдаланувчиларни Google Map’гa йўналтиради. Экран TikTok ва Facebook каби ижтимоий тармоқлар учун ҳам маълумотларга кириш ва алмашишни осонлаштиради, бу эса фойдаланувчиларга биргина суриш орқали онлайн қидирув натижаларини йўналтириш имконини беради.

Илова ишлаб чиқувчилари билан ҳамкорлик қилиш орқали Magic Portal бутун дунё бўйлаб энг кўп ишлатиладиган 100 дан ортиқ иловаларни қўллаб-қувватлайди ва фойдаланувчиларга бир нечта платформаларда узлуксиз ишлашни тақдим этади.

Honor ва Qualcomm компаниялари Magic 6 Pro смартфонига LLaMA2 деб номланувчи катта тил моделини интеграция қилган. Мазкур тил модели такомиллаштирилган сунъий интеллект асосида ишлайди ва фойдаланувчиларга савол-жавоблар, матн яратиш каби турли вазифаларни бажариш имконини беради. Бу смартфонларда сунъий интеллектни қўллашдаги янги босқич сифатида кўрилиши мумкин.

Техник хусусиятлари

Honor Magic 6 Pro смартфони 6,8 дюймли LTPO дисплейи билан жиҳозланган. Уларнинг янгиланиш частотаси 4320 Hz. Қурилма Honor NanoCrystal Shield экрани билан жиҳозланган. Қаттиқлиги ва тирналишга чидамлилиги билан машҳур бўлган кремний нитридли ойна анъанавий нанокристалли ойнага қараганда 10 баравар мустаҳкамроқ.

Смартфон Qualcomm компаниясининг Snapdragon 8 Gen 3 чипи билан жиҳозланган.

Бу CPU ишлаш қувватини 30 фоизга, GPU ишлаш қувватини эса 25 фоизга оширган. Qualcomm AI Engine двигатели эса Magic 6 Pro’даги сунъий интеллект функцияларининг ишлаш даражасини олдинги моделларга қараганда 98 фоизга яхшилаган. Бундан ташқари, Snapdragon 8 Gen 3 энергия қувватини тежаган ҳолда, мобил ўйинлар ўйнаш имконини беради.

Смартфонга E1 қувват бошқарув чиплари ўрнатилган бўлиб, аккумулятор сиғими – 5600 mAh. Телефон паст ҳароратларда ҳам ажойиб тарзда ишлайди: фойдаланувчилар -20°C’да YouTube видеоларини 81 дақиқа давомида кўришлари мумкин, бу вақт ичида батареянинг қуввати атиги 10 фоиз сарфланади. Бундан ташқари, Honor Super Charge 80W симли зарядлаш адаптори ва Honor Wireless Super Charge 66W симсиз зарядлаш функцияси туфайли қурилмани атиги 40 дақиқада 100 фоизгача зарядлаш мумкин.

Смартфоннинг Falcon AI камера тизими 2,5х оптик ва 100х гача рақамли zoom’га эга 180 MP телефото камерани ўз ичига олади. Шунингдек, Magic 6 Pro 50 MP ултра кенг бурчакли ва ўзгарувчан диафрагмага эга 50 MP асосий камера билан жиҳозланган.

Honor Magic 6 Pro’даги AI Motion Sensing Capture функцияси сакраш, рақс ва жанг санъатлари каби кўплаб спорт турларидаги унутилмас сонияларни муҳрлашда айниқса асқатади.

Халқаро эътироф

Honor Magic 6 Pro DXOMARK глобал рейтингида дисплей сифати бўйича 157 балл тўплаб, биринчи ўринни эгаллаган. Бундан ташқари, DXOMARK версияси бўйича, Magic 6 Pro суратга олиш сифати, аудио, экран, батарея ва селфи-камераси бўйича тармоқдаги энг яхши қурилма деб топилган.

Энг кутилмагани – Porsche билан ҳамкорлик

HONOR кўргазмада Porsche Design компанияси ДНКсини ўзида мужассам этган букланадиган Porsche Design HONOR Magic6 RSR смартфонини ҳaм расман тақдим этди.

Янги Honor Magic Book Pro 16 ноутбуки ва Honor Pad 9 планшети

Honor энг янги MagicBook 16 ноутбукини ҳам тақдим этди.

Ноутбук турли операцион қурилмалар, билдиришномалар синхронизация ва смартфонлар, планшетлар ҳамда ноутбукларда файллар ва иловалар билан ишлашни таъминлаш учун сунъий интеллект технологияларига эга.

Шунингдек, мобил форматдаги иш ва ўйин-кулги учун мўлжалланган Honor Pad 9 планшети чиқарилади. Планшет 12,1 дюймли 2,5K ўлчамдаги экран ва 120 Hz янгиланиш частотасига эга бўлиб, уч томонда жойлашган саккизта динамикли аудио тизими билан жиҳозланган. Харидорлар ҳужжатлар билан ишлаш учун клавиатурани қўшимча сотиб олишлари керак бўлади

Янги маҳсулотларнинг мавжуд ранглари ва нархлари

Honor Magic 6 Pro қора ва тўқ яшил рангларда, 1299 евро (17,6 млн сўм) бошланғич нархларда сотувга чиқарилади.

Porsheʼнинг машҳур автомобилларига ҳурмат юзасидан Honor Magic V2 RSR смартфони кулранг рангида 2699 евро (36,6 млн сўм) бошланғич нархда тақдим қилинади.

Ўз навбатида, Honor Magic Book 16 Pro ноутбуки оқ ва тим қора рангларда, Honor Pad 9 планшети эса иккита ранг: кулранг ва мовий рангларда сотувга чиқади

Гаджетлар нархлари ва Ўзбекистон бозорига келиши ҳақида компания томонидан қўшимча маълумотлар тақдим қилинади.

Honor компанияси билан ҳамкорликда тайёрланди.

Мавзуга оид