Таниқли клипмейкер Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди
У кўплаб бадиий филмларда операторлик ва режиссёрлик ҳам қилган.

Фото: Маданият вазирлиги
Таниқли клипмейкер Жасур Шаметов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.
Жасур Шаметов “Зарб”, “Гуноҳ”, “Пойма-пой”, “Садоқат”, “Қалбаки дунё”, “Аччиқ ҳаёт”, “Қалбим ўғриси” каби бир қанча бадиий филмларда операторлик, “Маҳаллада нима гап” мусиқий-комедик филмида режиссёрлик қилган. Райҳон, Лола, Шоҳруххон, Муниса Ризаева, “Афрўз” гуруҳи ва бошқа хонандаларнинг ўнлаб клипларини тасвирга олган.
Шунингдек, Жасур Шаметов 2021 йили “Заковат” клубининг янги мадҳияси бўлган Шоҳрух репернинг “Заковат” қўшиғига клип ҳам суратга олган эди.
Мавзуга оид

12:14 / 04.03.2025
Санъаткорларга «у ёки бу динни тарғиб қилмаслик» бўйича тушунтириш олиб борилди

22:17 / 04.10.2024
Концертларнинг сценарийларини олдиндан текшириш тартиби жорий этилиши мумкин

12:38 / 08.04.2024
“Овоз” лойиҳасининг гонорарига салкам 2 млрд сўм ажратилди

13:18 / 23.03.2024