Шамол 130 мингдан ортиқ истеъмолчини электрсиз қолдирди
Кучли шамол туфайли Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги электр тармоқларида носозлик юзага келди.

Фото: Энергетика вазирлиги
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида электр тармоқларида носозлик юзага келган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 7 феврал соат 7:30 ҳолатига ушбу ҳудудларда юз бераётган кучли шамол баъзи бир электр қурилмаларида носозликларга сабаб бўлган. Бунинг оқибатида Самарқанд вилоятида 457 МВт (114 минг 250 та истеъмолчи), Жиззах вилоятида эса 64 МВт (16 мингта истеъмолчи) қувват билан электр таъминотида вақтинчалик қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Вазирликка кўра, ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Носозликлар қисқа вақт ичида босқичма-босқич бартараф қилиниб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.
Олдинроқ ноқулай об-ҳаво оқибатида Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг 10 мингдан ортиқ истеъмолчиси тармоқдан узилганди.
Мавзуга оид

09:51 / 09.03.2025
Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди

12:12 / 06.03.2025
Самарқанддаги боғчада ҳам тарбиячи болаларни калтаклади

09:32 / 05.03.2025
Самарқандда новвойхона 820 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди

18:54 / 04.03.2025