Пўлат Бобожоновга янги ўринбосар тайинланди
Рамазон Ашрапов ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: ИИВ
Президент қарори билан Ашрапов Рамазон Аҳмадхўжаевич ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда 5 феврал куни ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов томонидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Рамазон Ашрапов тайинловга қадар Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган Яҳёжон Абдулҳақов олдинроқ бошқа ишга ўтаётгани сабабли лавозимидан озод этилганди.