Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чиноз туманига янги ҳоким тайинланди
Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Салиҳов Чиноз тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимда ишлаб келган Ботир Алимбеков олдинроқ Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар бўлганди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Шерзод Абдуҳакимович Салиҳов Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди. У халқ депутатлари Чиноз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудуднинг янги ҳокими сифатида таништирилган.
Шерзод Салиҳов 1982 йили Тошкент туманида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат педагогика университети, 2017 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини тамомлаган.
Шерзод Салиҳов меҳнат фаолияти давомида «Абдуҳаким барака» фермер хўжалиги раҳбари, Зангиота тумани «Навоий миришкор» агрофирмаси раҳбари, Тошкент тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сингари вазифаларда ишлаган.
Тайинловга қадар у Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
- 2021 йилнинг январидан 2024 йил январигача Чиноз туманига ҳокимлик қилган Ботир Алимбеков олдинроқ Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. У аввал ҳам вилоят ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025