Фан-техника | 10:45 / 04.02.2024
44572
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга 2023 йилда қанча телефон импорт қилинди?
Уларнинг сони 2022 йилга қараганда қарийб ярим млн дона ортган.

Фото: Freepik
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилда хориждан 3,4 млн дона мобил телефон импорт қилинган. Уларнинг қиймати 240,1 млн долларга тенг бўлган.
Мобил телефонлар импорти 2022 йил билан солиштирилганда 476 мингтага ошган.
2023 йил мобайнида мобил телефонлар энг кўп қуйидаги давлатлардан олиб кирилган:
- Хитой – 3,1 млн дона;
- Вьетнам – 276,8 минг дона;
- Ҳиндистон – 37,2 минг дона;
- БАА – 7,8 минг дона
Мавзуга оид

13:53 / 17.01.2025
Яна UzIMEI машмашаси: Ўзбекистонда телефонлар нархи ошадими?

21:17 / 30.12.2024
2024 йилда одамлар 2,5 ой вақтини смартфонга сарфлаган — тадқиқот

12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар

21:02 / 22.10.2024