Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда авиакомпаниялар сони 11 тага етди

Фото: Kun.uz
17 январ куни Fly Khiva маҳаллий авиакомпанияси илк самолётини қабул қилиб олди.
Рейкявикдан етиб келган Boeing 767-304 карго самолёти орқали Урганчда жойлашган Fly Khiva Дубай, Истанбул, Деҳли ва Ҳонгконг йўналишларида юк рейсларини амалга оширишни режалаган.
Ушбу янгилик фонида Берлиндаги Business News Europe нашри Ўзбекистондаги йўловчи ташувчи авиакомпаниялар рўйхатини эълон қилди.
«Ўзбекистон уч йилда ўз авиакомпаниялари сонини 10 баробар кўпайтирди», дея ёзади нашр Британиянинг ECA50 Plc компанияси эълон қилган ҳисоботга асосланиб.
«Ўтган бир неча йил давомида, асосан коронавирус пандемияси туфайли, дунё бўйлаб 64 та авиакомпания касодга учраб, рекорд кўрсаткич қайд этилди. Шундай иқтисодий талафотлар, инвесторлар ўз пулларини йўқотиши даврида Ўзбекистон авиакомпаниялар ташкил этилиши борасида олдинги ўринларда кетмоқда», дейди ECA50 Plc иқтисодий тадқиқотлар компанияси асосчиси Алишер Жуманов.
У янги авиакомпаниялар пайдо бўлиши, рақобат ва авиасаёҳатлар учун танлов кўпайишини кузатиш қувонарли экани, Ўзбекистон минтақада авиация ҳабига айланиш салоҳиятига эгалигини таъкидлаган.
2021 йилгача маҳаллий рейслар ва кўплаб халқаро йўналишларда ҳам фақат битта авиакомпания хизматидан фойдаланиш имконияти билан чекланган ўзбекистонликлар бугун қарийб 11 та компания хизматидан фойдаланиши мумкин.
Инфографикада Ўзбекистондаги фаол авиакомпаниялар, улардаги учоқлар сони, уларнинг ҳаби ва фаолиятини бошлаган йили кўрсатилган. Улардан учтаси давлат, олтитаси хусусий, биттаси чет эл капитали иштирок этган авиакомпаниялардир.
Ўзбекистонда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам авиакомпания ташкил қилиш кўп харажатли, мураккаб текширув ва синов жараёнларидан ўтишни талаб этадиган бизнесдир. Virgin Atlantic авиакомпанияси асосчиси, машҳур бизнесмен Ричард Бренсон бежиз «миллионер бўлмоқчи бўлсангиз, миллиард доллар пул билан авиакомпания очинг» демаган эди.
Ўзбекистонда янги очилган авиакомпаниялар ўз флотларини кенгайтириш бўйича катта мақсадлар қўйган, Ўзбекистон фуқаролик авиацияси агентлиги янги эксплуатантларга лицензиялар бермоқда.
1990 йилда 20 миллиондан кўпроқ аҳолиси бўлган Ўзбекистон 2024 йил охиригача 37 миллионлик маррага эришади. Мамлакатга келаётган сайёҳлар сони ҳам ошиб бормоқда. Бу албатта авиақатновлар учун яхши бозор борлиги ва келгуси йилларда шу тренд сақланишини англатади. Шу билан бирга, авиация соҳасида хавфсизлик ва назоратни таъминлаш муҳимлигича қолмоқда.
Саидазиз Аъзамов
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият лицензияланади
Ўзбекистон | 13:10
-
Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган тиббиёт ходими ушланди
Жамият | 13:03
-
Россияни қўллашга тайёр Хитой, Исроилга чора кўрмоқчи бўлаётган Евроиттифоқ ва FETOʻчилар таъқибини давом эттираётган Туркия – кун дайжести
Жаҳон | 12:54
-
Қорақалпоғистондаги туманда иссиқ туфайли боғчалар ёпилди
Ўзбекистон | 12:20
Мавзуга оид

11:13 / 27.12.2024
Ўлиги ҳам, тириги ҳам топилмаган 239 киши – 10 йил олдин изсиз йўқолган Boeing 777

12:37 / 14.12.2024
Фуқаро авиацияси тарихидаги энг йирик ҳалокатлар

01:11 / 03.04.2018