Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда 2 100 долларга учта ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Беруний туманида 2 100 доллар эвазига фуқароларга учта ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Прокуратура департаменти ҳамда ДХХ Беруний тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаро З.Д. уч нафар фуқарони танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига фуқаро Ж.К.дан 2 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида 700 доллар ва 7 млн сўмга иккита ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлганлар ушланганди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сенатнинг янги тизимга эътирози, 103 хизматида янгилик, ҳокимларга янги ўринбосар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
Россия ва Украинанинг Истанбулдаги учинчи музокаралари якунланди
Жаҳон | 00:02
-
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади
Спорт | 23:22 / 23.07.2025
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11 / 23.07.2025
Мавзуга оид

18:54 / 23.07.2025
БАА ўзбекистонлик сайёҳлар учун ҳайдовчилик қоидаларини соддалаштирди

10:11 / 17.07.2025
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига пул талаб қилган инспектор ушланди

18:08 / 16.07.2025
Қорақалпоғистоннинг яна иккита туманида жазирама туфайли боғчалар ёпилди

12:18 / 04.07.2025