Ўзбекистонда 2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Президент фармони билан 2024 йилда қўшимча ишланмайдиган ва кўчирилган дам олиш кунлари белгиланди.

Фото: Shutterstock
"2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.
2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
22 март – жума;
11 апрел – пайшанба;
18 июн – сешанба;
3 сентябр – сешанба;
31 декабр – сешанба.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
2 январ – сешанба;
23 март – шанба;
12 апрел – жума;
31 август – шанба;
30 декабр – душанба.
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
6 январ – шанба кунидан 2 январ – сешанба кунига;
13 апрел – шанба кунидан 12 апрел – жума кунига;
14 декабр – шанба кунидан 30 декабр – душанба кунига.