Тошкентда автобус йўловчи тушишга улгурмасдан юриб кетди
Йўловчи бош қисмидан жароҳат олган ва қўли синган.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида автобус йўловчи тушишга улгурмасдан ҳаракатланиб кетди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 10 декабр куни соат 15:30 ларда 5-автобус саройи филиали тасарруфидаги MAN русумли, 50-сонли Юнусобод мавзеси 9 даҳаси – Чингелди маҳалласи йўналишида ҳаракатланаётган автобус Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув мавзеси, Мингбулоқ кўчаси, «Универсам» бекатида йўловчиларни тўлиқ тушириб-чиқариб бўлмасдан ҳаракатланиши оқибатида автобусга ҳали чиқиб улгурмаган йўловчи (Т.М.) йиқилиб тушган ва тан жароҳати олган.
Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга дарҳол тез-тиббий ёрдам ходимлари чақирилиб, жабрланувчи РШTTЁ марказига олиб борилган ва биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатилиб, ташхис қўйилган. Ташхис натижаларига кўра, йўловчи юз қисми пешонасидан енгил тан жароҳати олгани ҳамда ўнг қўли сингани аниқланган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, дастлабки тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

10:02 / 01.03.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ўзгартирилади

18:22 / 27.02.2025
Тошкентда автобус дарахтга бориб урилди

16:25 / 27.02.2025
Тошкент вилоятининг 7 та шаҳрига 170 та автобус харид қилинади

11:23 / 25.02.2025