Урганч ва Хива ўртасида троллейбус ҳаракати тикланди
Қатнов таъмирлаш ишлари олиб борилгани сабабли 20 ноябрда тўхтатилганди.

Фото: Видеодан кадр
30 ноябрдан «Хоразм троллейбус бошқармаси» корхонаси Урганч-Хива-Урганч йўналишида троллейбуслар ҳаракатини тиклади.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, ҳаракат юқори кучланишли электр симлари ва трансформаторларида таъмирлаш ишлари олиб борилгани сабабли 20 ноябрда тўхтатилганди.
Ҳозирда йўналиш бўйлаб 8 та троллейбус соат 6:45 дан 18:45 гача ҳаракатланмоқда.
Урганч ва Хива ўртасидаги троллейбус линияси мамлакатда троллейбус тизимининг ягона линияси ҳисобланади.
Мавзуга оид

16:15 / 19.01.2025
Урганчдан Қўнғиротга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди

10:31 / 15.11.2024
Урганч ва А380 трассаси ўртасидаги 81 км йўл реконструкция қилинади

21:21 / 13.11.2024