Видео: Тошкентда Jah Khalib концерти куни тартибсизлик юзага келди
Тартибсизлик Миллий гвардия ходимлари томонидан тарқатилган.

Тошкентдаги Humo Arena саройида 25 ноябр куни машҳур хонанда Jah Khalib’нинг концерт дастури арафасида тартибсизлик юзага келди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Видеоларда Humo Arena саройига кириш қисмида тиқилинч юзага келгани акс этган. Одамлар чиптаси бўлса ҳам концертга кира олмаётгани айтилган.
Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси маълум қилишича, концерт дастури куни у ерда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ходимлари томонидан жамоат тартибини бузганликда гумонланган фуқаролар воқеа жойидан хавфсиз ҳудудга олиб чиқилиб, юз бериши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олди олинган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Мавзуга оид

09:54 / 06.03.2025
Миллий гвардия тизимига ишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

17:11 / 07.02.2025
Миллий гвардияга маъмурий жазо чорасини қўллаш ваколати берилди

12:29 / 25.01.2025
Миллий гвардияга ўқувчилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда

15:58 / 21.01.2025