Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари асосан Россияга сотиляпти
10 ойда қарийб 1,5 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.

Фото: AP
2023 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 951,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,5 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсатгич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 фоизга ёки 35 минг тоннага кўпайган.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (39,9 фоиз), Покистон (16,3 фоиз), Қозоғистон (11,3 фоиз) ҳамда Хитой (9,7 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
Мавзуга оид

19:53
Европа нимадан қўрқмоқда: минтақа ўзини ҳимоя қила оладими?

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошди

18:48 / 08.03.2025
Сурияда нотинчлик – ижтимоий тармоқларда одамларнинг оммавий қирғини видеолари тарқалди

08:20 / 08.03.2025