Ўзбекистон 830 млн долларлик мева ва сабзавотларни четга сотди
9 ойда 1,3 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорти амалга оширилган.

Фото: Руслан Пряников
2023 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 831 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,3 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсатгич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 баробарга ёки 99,5 минг тоннага кўпайган.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,9 фоиз), Покистон (15,1 фоиз), Қозоғистон (12,2 фоиз) ҳамда Хитой (8,4 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
Мавзуга оид

17:05 / 30.01.2025
Ўзбекистон мева ва сабзавотларининг Сибирга импорти ҳажми оширилади

08:52 / 09.12.2024
Черногория Ўзбекистон сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари импортини кенгайтиради

12:25 / 26.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон мавсумий мева-сабзавотларни ўзаро етказиб беради

12:00 / 09.10.2024