Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 6 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади
Тошкент шаҳрида 6 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 3 ноябрдан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
6 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.
Турар жойда ёки муассасада иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирор-бир муаммо ва носозликлар аниқланса ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот, ХУЖМШ ва БСК раҳбарлари ёки мутасаддилари томонидан белгиланган ишларни тўлақонли амалга оширилмаса 1055 ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид

18:33
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:51
Тошкентда 26 та кўча тун-у кун ишлайдиган гавжум масканга айлантирилади

11:56
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди (видео)

09:07