Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқда қарийб 4 минг долларга ОТМга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ноқонуний йўллар билан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда С.О. исмли шахс фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, уни Қарши шаҳридаги «Турон» нодавлат университетига 3-курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департамент ҳамда ДХХнинг Чирчиқ шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ж.Н. исмли шахс фуқаро С.Ш.ни 3,9 минг доллар эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, муқаддам 3,5 минг долларни қўлга киритиб, яна 400 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Идиш ювиш губкаси: ҳожатхона таглигидан 456 баравар кўп бактерия сақлайдиган ошхона буюми ҳақида нималарни биласиз?
Жамият | 17:19
-
Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистон | 17:16
-
“Бир ярим йилда 28 та топшириш пункти очилди”: Uzum Market тармоғи тез ўсиш даврини бошдан кечирмоқда
Ўзбекистон | 17:00
Мавзуга оид

16:44 / 09.07.2025
Тошкент вилоятидан қатновчи автобуслар йўналиши пойтахт ичкарисигача узайтирилади

16:16 / 04.07.2025
Тахтақорача довонида ёнғин чиқди

16:10 / 01.07.2025
Инқироз манзаралари: нураб ётган иссиқхоналар – ҳар бир ҳудудда

21:54 / 30.06.2025