Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхати белгиланди
4 та синфдан иборат ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхати белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарор президентнинг «Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан қабул қилинган.
Ҳужжат билан 4 та синфдан иборат ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхати белгиланди:
телекоммуникация хизматлари;
дастурий аппарат комплекслари, ахборот ва бошқарув тизимлари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, кўмаклашиш ва техник қўллаб-қувватлаш хизматлари, ушбу соҳадаги бошқа хизматлар;
ахборот ва маълумотлар билан ишлаш хизматлари;
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа хизматлар.
Ушбу синфлар 20 та позиция, улар эса ўз навбатида 42 та субпозициядан иборат.
Мавзуга оид

11:01 / 07.03.2025
Болалар учун кундузги парвариш хизмати ташкил қилинади

13:22 / 03.03.2025
Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади

13:51 / 28.02.2025
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди

11:40 / 22.02.2025