Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чинозда юк машинаси тиқилиб қолиши ортидан кўприк бузилди. Зарарни ким қоплайди?
Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳудудида қозоғистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги юк машинаси кўприк остига тиқилиб қолди. Бунинг оқибатида катта талафот кўрган кўприкнинг бир қисми машиналар қатновига хавф туғдирмаслик учун бузиб ташланди.

15 сентябр куни соат 11:00лар атрофида М-39 халқаро автомобил йўлининг Чиноз тумани ҳудудидан ўтган қисмида Сирдарё йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб бораётган юк машинаси кўприк остига тиқилиб қолган. Бунинг оқибатида кўприкка жиддий зарар етган.
Аслида, кўприкнинг Тошкент-Чиноз йўналиши бўйича ҳаракатланиш қисмида уни ҳимоялаш мақсадида арка кўринишида темир тўсиқ ўрнатилиб, кўприк баландлиги 4,5 метр эканлигини кўрсатувчи йўл белгилари ўрнатилган. Аммо дастлабки маълумотларга кўра, айланиб ўтиши керак бўлса-да қозоғистонлик ҳайдовчи юк машинасини ЙҲХ ходимларининг махсус автотранспорт ёрдамидаги кузатувига бўйсунмаган ҳолда ўзбошимчалик билан кўприк остидан ҳайдаган. Оқибатда юк машинаси кўприкнинг 22 метрлик темир бетон балкаларига келиб урилган.
Чиноз тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Мирвоҳид Абдуллаевнинг Kun.uz’га маълум қилишича, транспорт воситасида олиб келинаётган юкнинг баландлиги 5,3 метрни ташкил этган, кўприкнинг баландлиги эса 4,5 метр. Ҳайдовчи шундай бўлса ҳам ҳудудда мавжуд бўлган айланма йўл орқали ҳаракатланмаган ва мазкур ҳолат юзага келган.
Ҳолат зудлик билан тегишли масъуллар иштирокида жойига бориб ўрганилган ҳамда далолатнома расмийлаштирилган.
Юк машинаси етказган зарар туфайли кўприкнинг бир қисми яроқсиз ва қатнов учун хавфли бўлиб қолган. Ҳозирда йўл ўтказгичнинг бу қисми бузилиб, тўсинлар олиб ташланмоқда.
“Кеча тушга яқин юк машинасининг катта тезликда келиб урилиши оқибатида М-39 йўлидаги ушбу кўприкка шикаст етказилди. Шу сабабли машиналар ҳаракатига хавф туғдирмаслик учун кечанинг ўзидаёқ демонтаж ишларини бошлаб юбордик. Жараёнга ўндан ортиқ махсус транспорт воситалари жалб этилди. Ҳозирда машиналар ҳаракати айланма йўл орқали амалга оширилмоқда. Яқин соатларда кўприкнинг шикаст етган томонини бузиш ишларини якунлаймиз ҳамда йўлнинг бу қисмида қатнов тикланади”, дейди Тошкент кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси бўлим бошлиғи Даврон Серкабоев.
Чиноз тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Мирвоҳид Абдуллаевнинг қўшимча қилишича, етказилган зарар ҳайдовчи томонидан қопланади ҳамда кўприкнинг бузилган қисми қайта қурилади. Зарар миқдори махсус мутахассислар томонидан хулоса олиниб, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан сўнг маълум бўлади.
Руслан Сабуров,
Kun.uz.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Жавоҳир Ғайратов.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камчаткада 7,2 магнитудали зилзила рўй берди
Жаҳон | 14:53
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
-
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди
Жаҳон | 13:47
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
Мавзуга оид

22:31 / 02.07.2025
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

12:13 / 25.06.2025
Чиноздаги бозорда савдо расталарида ўғрилик содир этганлар ушланди

12:09 / 08.03.2025
Зоминда юк машинаси ёниб кетди

11:42 / 21.02.2025