Жамият | 06:51 / 27.08.2023
25383
1 дақиқада ўқилади
Андижон вилоятида зилзила қайд этилди
Ўзбекистонда қаторасига иккинчи кун зилзила кузатилди.
Андижон вилоятида 27 август куни соат 03:11 да зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Эпицентри Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида бўлган ер силкиниши магнитудаси 4 балл, чуқурлиги 15 километр бўлган.
Унинг сезилиш кучи:
- Жалақудуқ туманида 3 балл,
- Қўрғонтепа, Хўжаобод, Андижон туманларида 2-3 балл,
- Булоқбоши, Хонобод туманлари ва Андижон шаҳрида 2 баллни ташкил этди.
26 август куни тонгда ҳам Жиззах вилоятида 3,6 магнитудали зилзила қайд этилганди.
Мавзуга оид

11:47 / 23.02.2025
Андижонда 11 йил аввал содир этилган жиноят фош этилди

17:09 / 25.01.2025
“Ўзбекистонда бунақаси битта”: Марҳаматдаги айлана кутубхонага саёҳат

17:49 / 24.01.2025
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

11:45 / 29.12.2024