Тошкентда йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулагани бўйича жиноий иш очилди
Етказилган зарар миқдори 2 млрд 760 млн сўмга баҳоланмоқда. Ҳолат бўйича уч нафар шахс гумондор сифатида ушланган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳар прокуратураси Тошкент халқаро аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушгани ҳолати юзасидан ўрганиш натижаларини маълум қилди. Унга кўра, йўл ўтказгич қурилишидаги 2 млрд 760 млн. сўмлик зарарда 3 нафар мансабдор ҳам гумон қилинмоқда.
«Жорий йилнинг 12 август куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Бобур кўчасидан И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи ва Содиқ Толипов кўчасига чиқиш ва тушишига имкон берувчи йўл ўтказгични қайта қуриш объектида узунлиги 42 метрлик 5 дона балкалар қулаб тушган ва 2 млрд 760 млн. сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган», дейилади хабарда.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдинроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини бир вақтнинг ўзида қулаб тушгани акс этган видеолар тарқалганди. «Ўзбекистон темир йўллари» бунга эҳтиётсизлик сабаб бўлганини маълум қилганди.
Мавзуга оид

19:57 / 17.02.2025
Тошкентнинг Глинка кўчасида кўп қаватли бизнес маркази қурилиши мумкин

16:44 / 12.01.2025
Тошкентда Cobalt ёниб кетди

14:53 / 25.12.2024
Хитой компанияси Аския бозорини 225,6 млрд сўмга сотиб олди

16:39 / 18.12.2024