Ўзбекистон | 07:55 / 02.08.2023
9363
1 дақиқада ўқилади
Депутатлар «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилди

Фото: Depositphotos
Қонунчилик палатасида «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Ушбу қонунда педагог тушунчаси, педагогнинг мақоми, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда педагог фаолиятининг асосий кафолатлари белгиланган.
Қонун лойиҳаси билан:
- педагогнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида муайян мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этилиши;
- илк бор касбий фаолият бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига ўқитувчи-мураббийликни амалга оширувчи педагог ходимни бириктирилиши;
- бириктирилган мазкур педагогга қўшимча ҳақ тўланиши каби кафолатлар мустаҳкамланмоқда.
Мавзуга оид

13:35 / 03.03.2025
Айрим педагогларга тўғридан тўғри малака тоифаси берилади

12:25 / 10.01.2025
Таълим олувчиларга нисбатан зўравонликка мойиллиги мавжуд педагог кадрлар аниқланади

07:35 / 10.01.2025
Айрим тадбиркорлик субъектларига “яшил тадбиркор” мақоми берилади

16:30 / 01.10.2024