SportItalia: А Серия клуби Отабек Шукуровга қизиқмоқда
Ўзбекистонлик яна бир футболчи Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан бирига йўл олиши мумкин.

Фото: Getty Images
SportItalia хабарига кўра, Туркиянинг «Фотиҳ Карагюмрук» клуби аъзоси Отабек Шукуровга Италиянинг «Женоа» клуби қизиқиш билдирмоқда.
Алберто Жилардино мураббийлигидаги Генуя клуби ўтган мавсум якунларига кўра А Серияга қайтгач, таркибини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон миллий жамоасининг 27 ёшли яримҳимоячисига қизиқмоқда. Шукуров ўтган мавсум Туркия Суперлигасида 28 ўйинда майдонга тушиб, гол ва ассист қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, 2020/21 йилги мавсумда Элдор Шомуродов «Женоа» сафида муваффақиятли ўйин намойиш этганди.
Мавзуга оид

13:43 / 13.05.2024
Туркияда бортида футболчи Отабек Шукуров бўлган самолётни яшин урди

12:28 / 28.10.2023
Ла Лигада Эл-класико, АПЛда Манчестер дербиси, А Серияда азалий рақиблар тўқнашуви. Ҳафта ўйинлари анонси

15:10 / 13.07.2023
Шомуродовга А Серия клуби қизиқиш билдирмоқда

01:31 / 16.06.2023