Ўзбекистон гилоси асосан Россия бозорига экспорт қилинмоқда
Ўзбекистон 15та давлатга гилос экспорт қилган.

Фото: Shutterstock
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида 15та давлатга қиймати 38,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 32,8 минг тонна гилос экспорт қилган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, гилос экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,4 минг тоннага ошган.
2023 йилнинг 5 ойида Ўзбекистон энг кўп гилос экспорт қилган давлатлар орасида Россия етакчи бўлиб турибди – 19,8 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган мамлакатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қозоғистон – 6,4 минг тонна;
- Қирғизистон – 6,1 минг тонна;
- Беларус – 333 тонна;
- БАА – 36 тонна;
- Хитой – 29 тонна;
- Малайзия – 17 тонна;
- Саудия Арабистони – 10,5 тонна.
Маълумот учун, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 7та давлатга қиймати 1,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 4,4 минг тонна олма экспорт қилган.
2023 йилнинг 5 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қиляпти – 2,5 минг тонна.
Мавзуга оид

19:53
Европа нимадан қўрқмоқда: минтақа ўзини ҳимоя қила оладими?

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошди

18:48 / 08.03.2025
Сурияда нотинчлик – ижтимоий тармоқларда одамларнинг оммавий қирғини видеолари тарқалди

08:20 / 08.03.2025