Собиқ МХХ биносини бузиш бошланди
Унинг ўрнида қуриладиган 22 қаватли меҳмонхонанинг очилиши 2026 йилга мўлжалланган.
Ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган собиқ МХХ биноси бузиляпти. Дастлаб бино Ички ишлар вазирлиги марказий шаҳар поликлиникаси бўлган. Кейинроқ Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлик қўмитаси биносига айланган, сўнгра Миллий хавфсизлик хизмати биноси бўлган. 2018 йилда МХХ Давлат хавфсизлик хизматига ўзгартирилган ва янги жойга кўчирилган.

Пойтахтнинг Юнусобод тумани Сайилгоҳ кўчасидаги 2,2 гектар майдонда жойлашган ушбу бино 2021 йил ёзига қадар Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида бўлган.


Бино 2021 йил июнда “Metropol Group” МЧЖ томонидан 210 млрд сўмга сотиб олинганди. Бу компаниянинг 100 фоизи улуши ўша вақтда ҳам, ҳозирда ҳам собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комиловга тегишли экани кўрсатилган.
2023 йилнинг баҳорида Radisson Hotel Group компанияси Metropol Group билан мазкур бино ўрнида 4 та бинодан иборат, асосий ва энг баланди 22 қават бўладиган, 164 хонага эга меҳмонхона қуриш бўйича битим имзолагани маълум бўлди. Унинг фойдаланишга топширилиши 2026 йилга мўлжал қилинган.
Мавзуга оид

20:00 / 22.02.2025
Тошкентдаги ноқонуний қурилиш майдонида эркак зинадан йиқилиб вафот этди

21:10 / 03.06.2024
2 ҳафтадан сўнг: МХХ биноси атрофидаги дарахтлар ноқонуний кўчирилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

18:10 / 30.05.2024
Собиқ МХХ биносидан дарахтларни кўчираётган фирма раҳбари фотографнинг бошидан ичимлик тўкди

14:44 / 22.05.2024