Қирғизистондан Ўзбекистонга дориларини ноқонуний ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
Қиймати 50 минг доллардан ошадиган дорилар контрабандасининг олди олинган.

Фото: Akipress
Қирғизистоннинг Қадамжой туманида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Ўзбекистонга дори воситаларини ноқонуний олиб ўтишга уринганларни ушлади.
4 июнь куни махсус хизмат ходимлари ва чегарачилар Ноокат вилоятида туғилган фуқаро бошқарувидаги Nexia русумли автомашинани тўхтатди. Унинг машинасидан 8 қути контрабанда дори воситалари топилган.
Бундан ташқари, чегарага яқин жойдан яна 127 қути дори воситалари топилган. Бу юкни бошқа машина тушириб, сўнгра ғойиб бўлгани айтилмоқда.
Қўлга олинган контрабанда товарларнинг тахминий бозор қиймати 50 минг АҚШ долларидан (570 млн сўм) ошади.
Мавзуга оид

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

11:29 / 26.02.2025