Янгиҳаёт туманида кўпқаватли уйда ёнғин чиқди
Кеча лифт аварияси рўй берган Янги Дархон маҳалласидаги уйлардан бирида ёнғин чиқди. ФВВга кўра, жисмонан жабрланганлар йўқ.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
19 июнь куни Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, «Янги Дархон» маҳалласи, Наво кўчасида жойлашган кўпқаватли уйда ёнғин чиқди.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) хабарига кўра, ёнғин ҳақида маълумот соат 20:29 да келиб тушган. Шундан сўнг, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 20:38 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 20:56 да ўраб олинган ва соат 20:59 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида жисмонан жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.
Расмий хабарда ёнғин оқибатида 15-қаватдаги хонадонда 5 кв.м майдонда кўрпа ёниб зарарлангани айтилади. Интернетда тарқалган видеоларда эса кўп қаватли уйнинг 15-қаватидаги ёнғин 16-қаватга ҳам ўтганини кўриш мумкин.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид

05:29
Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

10:23 / 10.03.2025
Тошкентдаги савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлди

21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

18:55 / 01.03.2025