«Челси» янги бош мураббийини эълон қилди
Маурисио Почеттино «Челси»нинг янги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Фото: Getty Images
Аргентиналик мутахассис 1 июль кунидан Лондон жамоасида иш бошлайди. Почеттино ва «Челси» ўртасида икки йиллик шартнома имзоланиб, келишувни яна бир йилга узайтириш банди ҳам киритилган.
Клуб Грэм Поттерни истеъфога чиқаргач, мавсум якунига қадар «Челси»да бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида Фрэнк Лэмпард фаолият юритди. Бу ўзгаришга қарамай, «Челси» мавсумни 12-ўринда якунлади. Бу сўнгги 29 йил ичида клубнинг энг ёмон натижаси.
Почеттинонинг сўнгги иш жойи «ПСЖ» бўлиб, 51 ёшли аргентиналик Париж клубидан 2022 йилнинг ёзида истеъфога чиқарилганди. Бунгача у «Тоттенҳэм»га 5 йилдан ортиқ мураббийлик қилган.
Мавзуга оид

21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи

11:30 / 26.01.2025
Мбаппеда илк ҳет-трик, Ҳусановда омадсиз дебют. Кун ўйинлари

01:58 / 26.01.2025
Гвардиола Ҳусановнинг дебюти ҳақида: «Ҳар қандай ўйинчи хатога йўл қўйиши мумкин, у ҳали ёш ва албатта ўрганади»

14:12 / 25.01.2025