Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ички саёҳатга энг кўп 25-36 ёшлилар чиқади — сўровнома
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилувчиларнинг 37 фоизи 25-26 ёшлиларга тўғри келади. Сўровномада иштирок этганларнинг ярмидан кўпи саёҳатга чиқолмаслигига етарли маблағ ва вақти йўқлигини сабаб қилиб кўрсатган бўлса, яна 66 фоизи жойлардаги санитария-гигиена хизматларидан қониқмаслигини билдирган.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда ички туризмнинг ривожланиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш учун 2023 йилнинг март-апрел ойларида ўтказилган сўровномада 1032 киши иштирок этди.
Натижаларга кўра, саёҳатлар частотаси бўйича респондентларнинг 58,5 фоизи йилига камида бир маротаба, 16,6 фоизи 3 ойда бир маротаба, 8,3 фоизи ойига бир маротаба ички саёҳатга чиқади. Шу билан бирга иштирокчиларнинг 32,3 фоизи саёҳат қилиш ва мамлакатнинг диққатга сазовор жойларини кўриш истагини билдирган.
Қатнашчиларнинг 24,7 фоизи пул етишмаслиги, 27 фоизи эса бўш вақтнинг камлиги учун саёҳатга чиқолмаслигини билдирган.
Ёш таркиби бўйича ички туризм иқтисодий фаол аҳоли орасида кенг тарқалган. Мамлакат бўйлаб саёҳат қилувчиларнинг фаол тоифасини 26-35 ёш оралиғидагилар 37,5 фоизни, 36-55 ёшлилар эса 33,9 фоизни ташкил қилган.
Шунингдек, 51,2 фоиз қатнашчи оиласи билан саёҳат қилишни афзал кўрса, 26 фоиз киши дўстлари билан саёҳатга чиқиш кўпроқ ёқишини маълум қилган.
Ички туризм турлари бўйича энг кўп зиёрат туризмига – 53,7 фоиз, тоғ-курорт туризмига – 52,7 фоиз, маданий-маърифий туризмига – 36,4 фоиз, соғломлаштириш туризмига –35,8 фоиз ва соҳил туризмига – 35,4 фоиз қатнашчилар овоз берган. Шу билан бирга, ёшлар (35 ёшгача) ўртасида экстремал спорт, фестивал туризми ҳамда агротуризмга қизиқиш ортиб бораётгани маълум бўлган.
Сўровномада аҳолининг туроператорлардан ҳам фойдаланиш даражаси аниқланган. Унга кўра, респондентларнинг 52,6 фоизи мустақил саёҳат қилишини билдирган.
Йилига камида бир маротаба саёҳат қилувчи респондентларнинг 67,7 фоизи дам олиш жойини танлашда танишлари, дўстлари ва қариндошларининг, 50 фоизи ижтимоий тармоқларнинг, 31,0 фоизи махсус сайтларнинг тавсияларига асосланишини айтган.
Бундан ташқари, ички туризмдаги асосий муаммолар сифатида ҳам аҳолининг фикри ўрганилган. Унда нисбатан долзарб омилларнинг биринчи гуруҳига йўллар сифати, меҳмонхона ва транспорт нархи, сув таъминоти ва канализациядан фойдаланиш киритилган. Кейинги ўринда қаноатланмаслик даражаси ўртача бўлган туристик хариталар ва маълумотларнинг камлиги, транспорт топиш, умумий овқатланиш жойларида гигиена ва санитария қоидаларига қатъий риоя қилинмаслиги, электр энергиясидан фойдаланиш кабилар кўрсатилган.
Саёҳатчилар диққатга сазовор жойлар ҳақида интернетдаги маълумотлар, меҳмонхона хизмати, меҳмонхоналарни қидириш ва овқатланиш жойларини топишга оид маълумотлар уларни нисбатан қониқтиришини маълум қилишган.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

15:12 / 14.07.2025
Сингапурликлар учун Ўзбекистонга тўғридан тўғри чартер рейслар ташкил этилади

14:44 / 14.07.2025
Сурхондарёда учта янги сайёҳлик маркази барпо этилади

13:58 / 12.07.2025
Ўзбекистонда "Энг намунали "яшил" туризм объекти" танлови ўтказилади

12:33 / 12.07.2025