Ўзбекистон ва Қирғизистон Хавфсизлик кенгашлари ўртасида маслаҳатлашув ўтказилди

Фото: УзА
Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов бошчилигидаги делегациянинг мамлакатга ташрифи доирасида Тошкентда ташкил этилган Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ва Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котибияти ўртасидаги маслаҳатлашувнинг иккинчи давраси ниҳоясига етди.
ЎзА хабарига кўра, маслаҳатлашув чоғида халқаро террор, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси сингари минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ таҳдид, хавф-хатарларга қарши кураш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар конструктив ҳамкорликни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашга содиқлигини, хавфсизлик соҳасидаги Ўзбекистон-Қирғизистон шериклигини, шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, биргаликдаги амалий саъй-ҳаракатлар механизмини мувофиқлаштириш орқали ривожлантиришга қатъий тайёр эканлигини тасдиқлади.
Учрашув якунида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган аниқ йўналишлар, чора-тадбирлар белгиланган маслаҳатлашув протоколи имзоланди.
Мавзуга оид

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

11:29 / 26.02.2025