Тошкентда «Газел» ёниб кетди
Учтепа туманида «Газел» транспорт воситаси ёниб кетди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Фото: Видеодан кадр
2023 йилнинг 04 февраль куни Учтепа тумани ТҲАЙ кўчаси «Темир бозор» қаршисида соат 7:30 ларда, ҳайдовчи, 1957 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги (МЧЖга тегишли) бўлган «Газел» русумли транспорт воситаси двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлгани оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Қайд этилишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар бўлмаган.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга оид

10:23 / 10.03.2025
Тошкентдаги савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлди

21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

18:55 / 01.03.2025
Тошкентдаги 9 қаватли уйда юз берган ёнғин вақтида бир киши ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди

13:49 / 28.02.2025