Сурхондарёда Spark ва тез ёрдам машинаси тўқнашди
Spark йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб ҳаракатланган.

Фото: Видеодан скриншот
Сурхондарё вилояти Ангор туманида Spark ва тез ёрдам машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 28 январ куни соат 4:10 ларда М-39 халқаро автомобил йўлининг 1433-километрида содир бўлган.
Тез ёрдам машинаси ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганида Spark ҳайдовчиси йўл қоидасини қўпол равишда бузиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиши оқибатида тўқнашув рўй берган.
Натижада Spark’нинг 22 ёшли ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобил йўловчиси эса оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган.