Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида қўшни хонадонларда ёнғин юз берди
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган бир-бирига туташ хонадонларда ёнғин юз берди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда ёнғин 12 соатда ўчирилгани, ўт ўчириш машиналарида сув музлаб қолгани айтилган.
ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатан ҳам 13 январь куни соат 00:23 да Зангиота тумани Назарбек ҳудуди «Бешқўрғон» МФЙ Дўстлик кўчасида бир-бирига туташ бўлган хонадонларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра бешта ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:34 да қуршаб олинган ва соат 05:05 да бартараф этилган. Ёнғин 4 соат 2 дақиқада ўчирилган. Ёнғин 12 соатда ўчирилган деган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ёнғин натижасида иккита уйнинг 200 квадрат метр (100 квадрат метр, 100 квадрат метр) майдонда томи, ичи ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг 450 квадрат метр (200 квадрат метр ва 250 квадрат метр) майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
«Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 26 километрни ташкил этади. Ёнғин ўчириш автомобиллари доим ҳар қандай вазиятда жанговар шай ҳолатда туради», дейилади вазирлик хабарида.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

15:32
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди

11:02 / 19.07.2025
Шайхонтоҳур туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлди

14:26 / 17.07.2025
Ироқдаги савдо марказида ёнғин: 80 га яқин киши ҳалок бўлган (видео)

11:40 / 17.07.2025