Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар атрофидаги можаро: ЕП собиқ вице-президентини ушлаб туриш муддати узайтирилди
Брюссел Европарламентдаги коррупция иши бўйича Ева Кайлини ушлаб туриш муддатини бир ойга узайтирди.

Фото: IMAGO
Брюсселдаги Биринчи инстанция суди дастлабки тергов палатаси Европарламент (ЕП) собиқ вице-президенти Ева Кайлига нисбатан ушлаб туриш муддатини бир ойга узайтирди. Бу ҳақда 22 декабрь, пайшанба куни Брюссел федерал прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Гап федерал прокуратура ва федерал полиция томонидан Европарламентда коррупция, пул ювиш ва жиноий ҳамжамиятни ташкил этиш бўйича кенг кўламли тергов ўтказилаётгани ҳақида бормоқда.
Агар Кайлининг ҳимоячиси 24 соат ичида бу қарор устидан шикоят қилса, у 15 кун ичида Брюссел Апелляция суди айблов палатасига келиши керак.
Шу тариқа, TV5MONDE канали хабар беришича, собиқ амалдорнинг электрон билагузук тақиш имконияти ҳақидаги сўрови рад этилган.
Кайли коррупция ҳолатини рад этади, деди унинг адвокатлари 22 декабрь куни эрталаб. У терговга «фаол ёрдам» кўрсатгани ва қочиш хавфи йўқлиги учун электрон билагузук билан тергов ҳибсхонасидан озод этилишига умид қилган.
Ева Кайли 13 декабрь куни ўз лавозимидан четлаштирилди. У Бутунгреция социалистик ҳаракати (ПАСОК) ва Европа Парламентининг Социал-демократик фракциясидан чиқариб юборилди.
Европарламентнинг 14 нафар раис ўринбосарларидан бири Ева Кайли бир вақтнинг ўзида Қатардаги меҳнат бозоридаги вазиятни кузатиш бўйича вакиллардан бири бўлган, у ерда ҳуқуқ фаоллари Осиё ва Африкадан келган меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларининг кўплаб бузилиши ҳолатларини қайд этган. 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланишидан бироз олдин Кайли Қатар меҳнат вазири билан учрашди ва 22 ноябрь куни ЕПда сўзга чиқиб, Қатардаги меҳнат бозори ислоҳотига ижобий баҳо берди, уни «араб дунёсини илҳомлантирди» деб атади. Декабрь ойи бошида Кайли жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган Қатар томонидан эҳтимолий коррупция бўйича тергов доирасида камида олти гумонланувчидан бирига айланди.
Бир неча кун олдин улар қўлга олинди, тинтув пайтида компьютерлар, мобил телефонлар ва 600 минг евро мусодара қилинди.
Бельгия суд манбасига кўра, Кайлининг Брюсселдаги квартирасидан 150 минг евролик банкноталар билан тўлдирилган сумкалар топилган.
11 декабрь куни Бельгия ҳукумати тўрт нафар гумонланувчига айблов эълон қилди ва уларни ҳибсга олишга ордер берди. «Улар жиноий ташкилотда иштирок этиш, пул ювиш ва коррупцияда айбланмоқда», — дейилади прокуратура хабарида. Кайлидан ташқари, Бельгия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, унинг парламент маслаҳатчиси Франческо Жоржи, социалистик фракциядан Европарламентнинг италиялик собиқ депутати Пьер-Антонио Панцери ҳибсга олинган. Бундан ташқари, No Peace Without Justice нодавлат ташкилоти бош котиби Никколо Фига-Таламанка электрон билагузук тақиш ҳақида кўрсатма олди, аммо апелляциядан сўнг у вақтинча бекор қилинди. Унинг адвокатига кўра, суд мажлиси 27 декабрга белгиланган.
Грецияда Кайли ва Жоржининг қўшма банк ҳисоби, шунингдек, Парос оролидаги ушбу маблағлар ҳисобидан сотиб олинган 7 минг квадрат метр ер участкаси мусодара қилинди, деди суд манбаси.
Яна икки қўлга олинган шахс – Кайлининг отаси ва Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси бош котиби Лука Висентини озод этилди.
Бельгияда тергов натижасида 9-12 декабрь кунлари, жумладан, Брюсселдаги Европа парламентида 20 та тинтув ўтказилди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

09:16 / 12.07.2025
Европарламент Урсула фон дер Ляйенга ишонч билдирди

07:52 / 11.07.2025
Европарламент Украина тинч аҳолисини қийноққа солганларни жазолашга чақирди

13:07 / 03.07.2025
Европарламент Еврокомиссияга ишонч масаласи бўйича овоз беради

14:57 / 12.06.2025